| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
далолат қилиб турибди. Шунга кўра, Моиз ҳам, Ғомидия ҳам, Жуҳайна қабиласидан бўлган аёл ҳам зино қилганларини эътироф этиб, ўлгунларига қадар тошбўрон қилиндилар. Пайғамбар с.а.в. жуҳайналик аёл хусусида шундай деган эдилар:
«لَقَدْ تَابَتْ تَوْبَةً لَوْ قُسِمَتْ بَيْنَ سَبْعِينَ مِنْ أَهْلِ الْمَدِينَةِ لَوَسِعَتْهُمْ»
«У шундай тавба қилдики, агар Мадина аҳлидан етмиштасига тақсимланганида ҳам етган бўларди». Улар ухровий жазодан қутулиш учун давлат тарафидан бериладиган дунёвий жазога рози бўлиб, ўз жиноятларини эътироф этганлар. Шунинг учун ҳам Ғомидия Пайғамбар с.а.в.га:
«يَا رَسُولَ اللَّهِ طَهِّرْنِي»
«Эй Расулуллоҳ, мени покланг», деган. Кўпчилик мусулмонлар Пайғамбар с.а.в.нинг олдиларига келиб, дунёвий ҳад-жазо белгилашларини сўраб, қилган жиноятларини тан олганлар. Улар ухровий азобдан халос бўлиш учун дунёдаги ҳад, қасос азобларини кўтарганлар. Зеро, дунёвий азоб ухровий азобдан енгилроқдир. Шунга асосан жазо посбон ва халоскордир.
Гуноҳлар ва жиноятларга давлат тарафидан жазо тайинланиши Оллоҳнинг буйруқлари ва тақиқларини ижро этишнинг ягона йўлидир. Оллоҳ Таоло муайян ҳукмларни ижро этилиши учун чиқарган. Улар жазолаш ҳукмларидир. Масалан, бировнинг молига кўз олайтиришдан сақланишни буюрган. Пайғамбар с.а.в. бир ҳадисларида:
«لا يَحِلُّ مَالُ امْرِئٍ مُسْلِمٍ إِلاّ بِطِيبِ نَفْسِهِ»
«Мусулмон кишининг моли ўзининг розилигисиз ҳалол бўлмайди», деган бўлсалар, яна бир ҳадисларида:
«إنَّ دِمائَكُمْ وَ أَمْوَالَكُمْ عَليْكُمْ حَرامٌ»
«Қонинглар ва молинглар сизларга ҳаромдир», деганлар. Оллоҳнинг мана шу буйруғини ижро этиш учун қўлни кесиш ҳукми қонунлаштирилган. Яна бир мисол: Оллоҳ Таоло зинодан қайтариб:
}وَلا تَقْرَبُوا الزِّنَى {
– „Зинога яқинлашманглар!“, [17:32]
деган. Оллоҳнинг мана шу тақиқини ижро этиш учун дарра уриш ва тошбўрон қилиш ҳукмлари қонунлаштирилган. Шундай қилиб, барча буйруқлар ва тақиқларни ижро этиш йўли уларга амал қилмаган одамга давлат тарафидан жазо тайинланишидир.
5-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|